Халқаро конференциянинг мазмун-моҳияти ўрганилди
Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги тарихий яқинлик, ўзаро ишонч ва манфаатдорлик асосидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари, тинчлик-тотувлик масалалари юзасидан конференция бўлиб ўтди. Мазкур конференцияда кўтарилган долзарб масалалар, унинг аҳамияти ҳамда Президентимиз маърузаларини мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида, бугун Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида ҳарбий хизматчилари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий мамлакатлар ўртасидаги истиқболли ва манфаатли ҳамкорлик муносабатлари, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш йўлидаги устувор йўналишлар хусусида сўз юритилди. Президентимизнинг нуфузли анжумандаги нутқи ўқиб эшиттирилиб, илгари сурган ташаббуслари етказилди. Учрашув якунида, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб ва маълумотлар олдилар.