Халқаро конференциянинг мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка етказилди
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Навоий вилояти бўйича бошқармасида жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё минтақавий боғлиқлик таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида ўтказилган халқаро конференциясига қаратилган давра сухбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Навоий Давлат Педегогика Институти проректори Х.Қурбонов, йиғилганлар эътиборига Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган конференция Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги дўстона алоқалар, ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилганлигини, маданий-гуманитар алоқаларни қайта тиклаш орқали дўстлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги таҳдид ва хатарлар муҳокама қилинганлигини, формунинг асосий мақсади икки минтақа ўртасидаги тарихан яқин ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлашдан иборатлигини, инвестициялар, транспорт, энергетика ва инновациялар, “яшил” технологиялар соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, туризм, таълим, соғлиқни сақлаш, фан ва маданият соҳаларида шерикликни кенгайтириш юзасидан батафсил фикр алмашиш ва биргаликда таклифлар ишлаб чиқиш ўрин олганлигини айтиб, фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Йиғилиш якунида, бошқарма бошлиғи кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, келгусида шахсий таркибнинг ҳуқуқий билим савиясини, жисмоний, жанговар ва касбий тайёргарликларини янада кучайтириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олиш лозимлигини айтиб ўтди.