Фарғона вилоятида Миллий гвардия бошқармаси ва "Аҳмад Фарғоний" кутубхонаси билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида ҳарбий хизматчиларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш ва маънан етуклигини ошириш, зеҳнини чарҳлаш мақсадида "Аҳмад Фарғоний" номидаги вилоят кутубхонаси билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди. Унга мувофиқ, 300 дона бадиий ва илмий мазмундаги янги китоблар бошқарма кутубхонасига келтирилди. Китобларнинг сақланиш шароити ва фойдаланиш кўлами ўрганилди.
Ҳарбий хизматчилар билан янги келтирилган ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари юзасидан баҳс-мунозара юритилиб, асар ёзувчиларининг ҳаёт йўллари ҳақида суҳбатлашилди.
Ушбу ҳамкорлик ҳарбий хизматчиларнинг китобхонлик саводини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва дунёқарашларини кенгайтиришга улкан ҳисса қўшишига ишонамиз. Ҳарбий хизматчилар нафақат жисмонан бақувват, балки ақлан етук ва баркамол бўлишлари лозим! Шундагина ҳар қандай ёвуз куч олдида мустаҳкам ҳимоячи ва қалқон бўла олишади!