Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районида 25 та давлат иштирокида бўлиб ўтаётган  “Ўткир тиғ–2025” халқаро снайперлар мусобақасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси мерганлари муносиб иштирок этишмоқда.

Мусобақа жорий йилнинг 12-20 июль кунлари давомида Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони Урумчи шаҳрида бўлиб ўтади. Унга ташриф буюрган 25 та давлат вакилларидан иборат 45 та (шундан ХХРнинг ҳарбий ва полиция бўлинмаларидан 6 та) жамоалар ўртасида  Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси жамоаси муносиб иштирок этмоқда.
Халқаро ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги истиқболли режалар асосида Хитой томонидан ҳар икки йилда ташкил этиб келинаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон Миллий гвардияси мерганлари бу йил иккинчи маротаба  иштирок этишмоқда, хусусан гвардиячиларимиз 2023 йилда бўлиб ўтган айнан ушбу нуфузли мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритишган эди.
Айни кунларда жанговар руҳда ва муросасиз  беллашувларга бой ўтаётган мазкур халқаро мусобақада сафдошларимизга улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!

 

Text to speech