Хоразм вилоятида Миллий гвардия ва ички ишлар органлари ходимлари саксовул кесилишига алоқадор шахсларни аниқлашди
Тупроққалъа тумани "Қўриқлаш" бўлими ходимлари ва ички ишлар органлари йўл-патруль хизмати инспекторлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини боғлайдиган Амударё темир йўл-автомобиль кўпригида саксовул юкланган иккита "Зил-53" автомашинасини тўхтатишди.
Қизил китобга киритилган ва қонун билан муҳофаза қилинадиган реликт турдаги ўсимликни ноқонуний кесиш ҳолати бўйича, З. X. ва Б. С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 79-моддасига (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) мувофиқ баённома тузилди. Иш материаллари қонуний қарор қабул қилиш учун суд органларига топширилди.