Хоразмда Қизил китобга киритилган қушни сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси назорат инспекцияси билан навбатдаги экологик рейд тадбирини ўтказди.
Тадбир давомида Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида яшовчи К.Р. ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб чўл миққий қушини сотаётганида ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 92-моддаси га асосан маъмурий баённома тузилди.