ХОРАЗМДА “ТРИАТЛОН” БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ БОШЛИҒИ КУБОГИ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Мамлакатимизда бугунги кунда соғлом турмуш тарзини ёшларга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш бўйича бир қатор ислоҳотли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан "Ёшлар ойлиги" давомида уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг "триатлон" тури бойича мусобақалар мунтазам равишда ўтказиб борилмоқда.
Ана шундай мусобақаларнинг навбатдагиси жорий йилнинг 10 июнь куни Урганч шаҳрида Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг кубоги бўлиб ўтди.
Мусобақада иштирок этган ёшлар бўш вақтларини мазмунли ўтказиш билан бир қаторда ўз кучларини синаб кўриб, маҳоратларини оширишга эришди.
Шунингдек, ёшларни бир мақсад сари бирлаштирган бу тадбир барча иштирокчиларга бир олам завқ бағишлаб, дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга сабаб бўлди.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари ва кўчма кубок топширилди.