ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МУҲИМ ВАЗИФА
Мамлакатимизда қизларнинг пухта билим олишлари, касб-ҳунар эгаллаши, қолаверса, уларни катта ҳаётга, оилага тайёрлаш борасида мутахассислар томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, куни кеча Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари 12-сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, тарбияланувчи қизлар ҳолидан хабар олдилар. Тадбир давомида уларни бир ҳунар соҳибаси бўлиши учун тушунчалар бериб, истеъдодли ҳунарманд қизлардаги қобилиятини юксалтириш
мақсадида амалий машғулотлар ўтқазди. Тарбияланувчилар аввалига қўл меҳнати асосида тайёрланадиган маҳсулотларни диққат билан кузатиб, сўнг ўзлари ҳам ушбу машғулотга киришиб кетди. Ҳарбий соҳага қизиққан ва келажакда ҳарбий бўлишни мақсад қилган қизлар учун аёл ҳарбий хизматчилар билан
ташкиллаштирилган машғулотлар яхши таассурот қолдириб, уларга бир олам қувонч бахш этди. Бундай тадбирлар уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишларига хизмат қилишига ишонамиз.