Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ – ХАЛҚИМИЗНИНГ АСРИЙ ҚАДРИЯТИ, УЛУҒ ФАЗИЛАТИДИР

Она Ватан учун ўлимга тик бориш, ўз яқинлари тақдири, ор-номусини барча нарсалардан устун қўйиш, ғурур-орият учун кураш каби олий инсоний фазилатлар бобо-момоларимизга бўлган ҳурмат ва меҳр ҳисларини янада оширади. Бундай инсонларни ардоқлаш, уларнинг дуосини олиш, аждодлардан юксак ватанпарварликни ўрганиш эса авлодлар учун ҳам мактаб, ҳам муносиб фарзандлик бурчидир.
Шу сабаб 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Навоий вилоятида ҳам Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Қизилтепа туманида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Рашида она Ишқилова ҳамда Шукур ота Ҳамитовларнинг хонадонларида меҳмон бўлиб, уларнинг холидан хабар олдилар.
Фахрийларимиз билдирилган самимий тилаклардан кўнгиллари кўтарилиб, тинч ҳаётга шукроналик келтирдилар. Бир пиёла чой устида синовли давр иштирокчиларининг қалб сўзларига қулоқ тутилди.
Учрашувда олинган панд-насиҳатлар, саргузаштлар ҳақидаги ҳикоялар Миллий Гвардия ҳарбий хизматчилари учун ҳақиқий ибрат мактаби бўлди.

Text to speech