Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Хотира - азиз, қадр - муқаддас!

Мамлакатимизда ҳар йили 9 май — Ғалаба байрами " Хотира ва қадрлаш куни" сифатида кенг нишонланади.
Ана шундай эзгу ишларни изчил давом эттириш, дунё миқёсида кенг нишонланадиган буюк сана — Ғалабанинг 77 йиллик байрами муносабати билан Давлатимиз раҳбарининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони ижроси юзасидан Миллий гвардия қўмондонлиги,Тошкент шаҳри ва туман ҳокимлиги, ҳамкор вазирликлар, Қуролли кучлар фахрийлар кенгаши аъзолари, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, Темурбеклар мактаби ва ҳарбий мусиқа академик лицейлари ўқувчилари томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Загида Мамлеева ҳамда Коломинцева Антонина ҳолидан хабар олиниб,уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.
Тадбир давомида уруш фахрийларига президент табриги ўқиб эшиттириб, 15миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти ва "Янги Ўзбекистон" рамзи акс эттирилган қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
"Алвон беретлар" жамоаси ҳамда ҳарбий мусиқий академик лицейининг иқтидорли ўқувчилари томонидан куйланган ватанпарварлик ҳамда тинчликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар уруш фахрийси ва тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият бағишлади.
Жажжи болажонларнинг ҳарбий либосдаги ташрифи, ифодали шеър ўқишлари ҳамда қўшиқларга ҳамоҳанг рақслари тадбирга ўзгача файз бахш этди.
Бу каби эзгу ва хайрли амалларнинг давомийлиги Ўзбекистон халқининг жанг майдонларидаги, уруш ортидаги қаҳрамонлиги ва фидокорона меҳнатини, тарихий хизматларини мамлакатимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш ҳамда абадийлаштириш, ёш авлодни ота-боболаримиз жасоратига муносиб бўлган, бугунги тинч, осойишта ҳаётни асраб-авайлаш ва янада мустаҳкамлашга қодир, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялашга кенг замин яратмоқда.

Text to speech