ХОТИРА – ҲУРМАТ ВА ЭҲТИРОМ РАМЗИ
Халқимизга иккинчи жаҳон уруши ва фашизм устидан қозонилган ғалабага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган инсонларга эҳтиром кўрсатиш анъанага айланиб қолган. Хусусан, жорий йилнинг 24 апрель куни Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари 1925 йилда туғилган бугунги кунда Бектемир тумани Барҳаёт кўчасида умргузаронлик қилиб келаётган Мадусмонов Абдувахоб ота хонадонига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олдилар. Бу эъзоз қонли жанггоҳларда бугунги тинч ва осуда кунларимиз учун курашган нуроний отахонни кўнглини хушнуд этди.
Ташриф сўнгида фахрий отахон қўлини дуога очиб, аввало юртимиз тинчлиги бардавом бўлиб, саломатлик ҳукмрон бўлишини, фаровонлик, гўзал ҳаётга, меҳр-оқибатли, саховатли халқимизга кўз тегмаслигини тиладилар.