ХОТИРА БОР ЭКАН – МИЛЛАТ БАРҲАЁТ
Миллий Гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлида ўз жонини аямай, хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳақиқий фидойиликни намоён этиб ҳалок бўлган Х.Суюновнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Қаҳрамон йигит хотираси ёдга олиниб, руҳи мангу ором олиши учун дуо қилинди.
Ташриф давомида марҳумнинг яқинларига таскин берилиб, ҳарбий хизматчининг оила аъзолари учун ажратилган пул маблағлари қонуний меросхўрига топширилди.