Янги Ўзбекистоннинг спортчи ҳарбийлар оиласи” мусобақаси Тошкент вилояти босқичи
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари оила аъзоларининг жисмоний салоҳиятини ривожлантириш ва ҳарбийларнинг оилаларидаги соғлом муҳитни яратиш, спортни кундалик ҳаётда оммалаштириш мақсадида ҳарбий қисмда фаолият кўрсатаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ўртасида “Янги Ўзбекистоннинг спортчи ҳарбийлар оиласи” шиори остида илк маротаба ўтказилаётган мусобақа бўлиб ўтди.
Мақсад ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишдан иборат. Мусобақада, сафдошлари орасида ҳурмат қозонган, фарзандлари турли спорт мусобақаларида ютуқларга эришган, ҳар томонлама салоҳиятли бўлган 5 та оила иштирок этишди.
Кескин курашлар остида ўтган мусобақа, аввалига осон кўринган бўлсада лекин фарзандларидан эпчиллик ва тезкорликни талаб этган биринчи шартни барча ота-оналар ҳаяжон билан кузатиб боришди.
Мусобақа низомига кўра, спортчи оилалар чаққонлик, эпчиллик, мерганлик ва кучлиликни намойиш этувчи шартларни бажариб, ўз иқтидор ва ва истеъдодларини намоён этдилар.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.