“Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди / / Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар / / Тошкентда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди / / «Жасорат» фильми премьераси бўлиб ўтди / / Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Миллий гвардияда байрамона тадбир ўтказилди / / Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гвардиячилар хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошлари хотирасига бағишлаб Миллий гвардия Марказий девони ҳудудида бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйишиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони / / Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди / / Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЯНГИ БИНОЛАР – ЯНГИ МАРРАЛАР САРИ

Шу кунларда энг улуғ ва энг азиз байрам – жонажон Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида бутун мамлакатимиз бўйлаб катта бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси  Миллий гвардияси Тошкент шаҳри бўйича бошқармасида қад ростлаган янги замонавий бинолар ушбу кенг кўламли ишларнинг узвий давоми бўлди.

Байрам арафасида қуриб битказилган мазкур бинолар Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев бошчилигида тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Тантанали маросимда Тошкент шаҳар прокурори У.Қосимов, пойтахт ИИББ бошлиғи, генерал-майор А.Ташпулатов, шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Р.Хайдаров, Бектемир тумани ҳокими Т.Махамадзияев ва бошқа бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Давлат мадҳияси янграганидан сўнг, қўмондон ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари сўзга чиқиб, яратилаётган бундай шарт-шароит ва қулайликларнинг барчаси шахсий таркибни ўз хизмат мажбурияларини пухта ва сифатли бажаришига ундаши ҳамда фаолият самарадорлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Байрамона руҳда ўтган тадбирда Миллий гвардия қўмондонининг буйруғига кўра, хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришган,  фидоийлиги ва жонкуярлиги билан сафдошларига намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ҳамда ҳарбий унвонлар тантанали равишда топширилди ва барча синовлардан муваффақиятли ўтган бир қатор ҳарбий хизматчиларга “Алвон берет” кийиш ҳуқуқи берилди.

Тақдирлашдан сўнг, ташриф буюрган меҳмонлар янги биноларда яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан танишди. Хусусан, шинам ва замонавий услубда қурилган ўқув биноси, ўқ отиш машғулотларини ўтказилиши учун махсус жиҳозланган хона, футбол майдони ҳамда зарур спорт анжомлари билан жиҳозланган спорт ва фитнес заллари ҳамда ётоқхоналар тадбир иштирокчиларига жуда манзур бўлди.

Ўйлаймизки, барча қулайликларга эга бўлган бундай бинолар ҳарбий хизматчиларнинг халқни рози қилиш ҳамда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги фаолиятини самарали ташкил этишда муҳим қадамлардан биридир.

 

Text to speech