“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.
Пойтахтимиздаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, маҳалла ёшлари, Темурбеклар мактаби ўқувчилари ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари иштирокида “ Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида "Уч авлод учрашуви" ўтказилди. Мазкур учрашув Миллий гвардия мутасадди раҳбарлари ҳамда фахрийлар кенгаши аъзолари, шунингдек Ҳарбий прокуратура вакиллари иштирокида ёшлар билан турли мавзулардаги қизиқарли ва очиқ мулоқот остида бўлиб ўтди.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари ўқувчиларга ўзларининг бой ҳаётий тажрибаларини сўзлаб берди. Болалар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаатлар қилиб, кўплаб тарбиявий аҳамиятга эга бўлган маълумотларни олишди.
Қизғин суҳбатларга бой бўлган учрашув алоҳида намунали кўргазмали ҳарбий оркестрининг ватанпарварлик руҳидаги куй қўшиқлари билан янада мазмунли ўтди.