Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Янги Ўзбекистонимиз тараққиёти йўлида, тинчлик ва осойишталик посбонлари бўлмиш ёш офицерлар шарафли хизматга йўл олишди. Шу муносабат билан  Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида тантанали  битирув маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5077 қарорига асосан Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети қайта ташкил қилинди.
Мазкур қарор асосида Мамлакатимизнинг тинчлиги ва осойишталигига бўлган ҳар қандай таҳдидларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизими илғор халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилиб,   замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Қуролли Кучлар тизимларига  кадрлар тайёрлаб келинмоқда.
Хусусан, бу йил Жамоат хавфсизлиги университети битирувчиларидан икки юзга яқини Миллий гвардия сафларига, юздан ортиқ ёш офицерлар Ички ишлар вазирлигининг Пост патрул хизмати, Йўл патрул хизмати, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш йўналиши ва Қўриқлаш бўлинмаларига, шунингдек, Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати тузилмаларига хизмат фаолиятларини давом эттириш учун тақсимланди. Битирувчилар орасида Тўмарис издошлари бўлган ўнлаб қизларнинг мамлакат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш йўлидаги масъулиятли ҳаётга қадам қўйганликлари эса гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг яққол намунасидир.
Ватанни асраш, уни ҳимоя қилиш — ҳар бир фарзанд учун муқаддас бурч, улуғ масъулият ва шарафли вазифадир. Бугун ана шундай муқаддас бурчни ўзига шараф деб билган Жамоат хавфсизлиги университети битирувчилари учун унутилмас кун, ёш офицерларининг навбатдаги битирувига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Унда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси  У.Шерматов, Олий Мажлис сенатининг Фан, таълим, соғликни сақлаш масалалари қўмитаси сенатори Г.Маруфова, Олий Мажлис Сенати қўмита раиси   А.Тўйчиев, Республика Ҳарбий прокурорининг ўринбосари адлия полковниги Қ.Исроилов, Тошкент ҳарбий прокурори О.Ўсаров, Ички ишлар вазирлиги масъуллари, Ватан хизматида фаолият кўрсатган фахрийлар, оммавий ахборот воситалари, меҳмонлар ва ота-оналар ҳамда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этишди.
Тадбирнинг кириш қисмида Миллий гвардия қўмондони томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил август ойида ушбу масканга ташрифи давомида белгилаб берган устивор вазифалари ёдга олиниб, мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар юзасидан сўз юритилди.
Шунингдек,  битирувчиларга ва уларнинг яқинларига самимий тилакларини билдирган ҳолда, юрт тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли касб эгаларига айланган ёш офицерлардан ҳалоллик, садоқат, камтарлик, юксак масъулият ҳисси ва ватанига бўлган муҳаббати юқори бўлишини таъкидлаб, тўрт йил давомида эгаллаган билим ва кўникмаларини амалиётда қўллаган ҳолда “Бурч, Садоқат, Жасорат” шиори остида сидқидилдан хизмат қилишларига ишонч билдирди.
Тадбир давомида, сўзга чиққанлар томонидан қўмондоннинг фикрлари қўллаб-қувватланган ҳолда ушбу тантанали маросим нафақат битирувчилар учун, балки уларнинг ота-оналари, устозлари ва бутун миллат учун фахрли кун эканлиги   ҳақида сўз юритишди ва ёш офицерларга   Ватанга садоқат билан хизмат қилишларида омад ва муваффақият тиладилар.
Тантанали маросимнинг энг унутилмас лаҳзалари — диплом ва кўкрак нишонларининг топширилиши, шубҳасиз. Бу жараён ҳар бир ёш офицер қалбида миллий фахр ва масъулият туйғусини янада мустаҳкамлади.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси ижро этилиши, ҳарбий оркестр садолари, курсантларнинг кўргазмали чиқишлари, жумладан, тарихий кийимларда буюк соҳибқирон ва саркарда аждодларимизни отлиқ кўринишида Тўмарис, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сиймоларининг чиқишлари меҳмонлар ва ота-оналар қалбида унутилмас таассурот қолдирди.

 

 

Text to speech