Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ, БИРЛАШАЙЛИК

Навоий шаҳрида жойлашган 12-сонли ИДУМ битирувчилари билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Ушбу семинар-тренинг шаҳар Ёшлар иттифоқи Кенгаши раиси бошчилигида Миллий гвардия, шаҳар прокуратураси ва Мудофаа ишлари бўлими мутасадди раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда сўз олганлар бугунги кунда мамлакатимиз қонунчилигида бўлаётган ўзгаришлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган маърузалари билан қатнашдилар. Семинар савол-жавобларга бой тарзда ўтказилди.
Ушбу ташкил этилган семинар-тренинг ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини бойитиш билан бирга уларнинг қалбида ватанпарварлик, қонунларга ҳурмат ҳиссини уйғотишга хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.

Text to speech