Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЁШЛАР НИГОҲИДА

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тегишли бандига асосан ёшлар, таълим муассасалари ўқувчилари ва жамоатчилик ўртасида ҳуқуқбузарликларни, терроризм, экстремизм ва бошқа жиноий фаолиятни олдини олишга ва ёшларни ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган комплекс профилактик-тушунтириш тадбирларини ўтказиш белгиланган, шу муносабат билан Нурафшон шаҳрида шаҳар ҳокимлиги, Чирчиқ ҳарбий прокуратураси, Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда шаҳар ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон – ёшлар нигоҳида” шиори остида давра суҳбати ҳамда беш муҳим ташаббус доирасида маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Тадбир Чирчиқ шаҳар ҳарбий прокуратураси, Нурафшон шаҳар хокимлиги ва Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси масъул вакиллари бошчилигида ташкил этилиб, унда муддатли ҳарбий хизматчилар ҳамда Нурафшон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларининг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синф ўқувчилари иштирок этди.

Кўтаринки руҳда кечган давра суҳбатида ёш аскарлар ва ўқувчилар ўзларини қизиқтирган ҳарбий соҳага оид барча маълумотларга эга бўлишди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида иштирокчиларга бешта муҳим ташаббус доирасида расм чизиш, ҳайкалтарошлик, ўймакорлик бўйича маҳорат дарслари ва кўргазмалар ҳамда халқ чолғу асбобларида куй чалиш бўйича чиқишлар намойиш этилиб, фаол иштирок этган ёшларга ташкилотчилар томонидан совға тариқасида китоблар тақдим этилди.

Ўтказилаётган бу каби тадбирлардан кўзланган мақсад бугунги мураккаб глобаллашув даврида жамиятимизда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ёшларни ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, турли зарарли ғоя ва таҳдидлардан асраш, уларни ўз мустақил фикрига эга иродали, фидойи ва ватанпарвар этиб тарбиялаш, бузғунчи ва зарарли ғоялар, жиноятчилик, гиёҳвандлик, лоқайдлик ва маънавий қашшоқлик кайфиятидан асрашга қаратилган.

Text to speech