ЯНГИ МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАНДИ
Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирган ўқув марказининг “Мутахассисларни тайёрлаш курси”ларида таҳсил олган Миллий гвардия, Ички Ишлар Вазирлигининг Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича ва Қоровул қўшинлари ҳамда Мудофаа Вазирлиги бўлинмалари мутахассисларининг битирув тадбирлари бўлиб ўтди.
Курс давомида тингловчиларга Марказ ўқитувчилари томонидан ҳарбий хизматчиларнинг мутахассисликлари бўйича ўқ отиш, албанлик ишғол, руҳий-жисмоний, жисмоний, алоқа, разведка, махсус тактик ҳамда ҳарбий муҳандислик тайёргарлиги фанларидан назарий ва амалий машғулотлар олиб борилди ҳамда улар хизмат фаолиятлари давомида керак бўладиган билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.
Ушбу курслар давомида Миллий гвардия Қўмондонининг ташаббуси билан ташкил этилган “Моддий-техник таъминоти” циклида биринчи маротаба Зирҳли техника ҳайдовчиларини тайёрлаш курслари ташкил этилиб, унда тингловчилари билан амалий машғулотлар билан бирга техникаларга хизмат кўрсатиш усуллари ҳамда амалий жанговар техникаларни ҳайдаш ўргатилди.
Шунингдек, зирҳли техникаларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашни ўрганиш жараёни бевосита “Зирҳли техникаларни таъмирлаш” заводида амалга оширилди, бу ўз ўрнида тингловчиларда керакли кўникмалар эга бўлишини таъминлади.
Ўқув курслари якунида Марказ ўқитувчилари томонидан назарий ва амалий тайёргарлик натижалари бўйича якуний мажмуавий синовлар қабул қилинди.
Шундан сўнг, Марказ “Мутахассисларни тайёрлаш курси”да таҳсил олган ҳарбий хизматчиларнинг битирувига бағишланган тадбири бўлиб ўтди.