“Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди / / Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар / / Тошкентда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди / / «Жасорат» фильми премьераси бўлиб ўтди / / Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Миллий гвардияда байрамона тадбир ўтказилди / / Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гвардиячилар хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошлари хотирасига бағишлаб Миллий гвардия Марказий девони ҳудудида бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйишиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони / / Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди / / Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“Янги нафас”: марафончилар югуришни Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлайди

Бугун Ўзбекистон енгил атлетика Федерациясида матбуот анжумани бўлиб ўтди, унда ОАВ вакилларига 4-сентябрь куни республика Мустақиллиги байрамига бағишлаб ўтказиладиган “Янги нафас” оммавий спорт мусобақаси ҳақида маълумот берилди.
Марафон ташкилий қўмитаси аъзоси Шуҳрат Усмонов ва Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзамуҳамедовнинг маълум қилишича мустақилликнинг 32 йиллиги Тошкент, Нурафшон , Гулистон, Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Термиз, Қарши, Ғузор, Хива ва Нукусда “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси билан нишонланади. Пойтахтда югурувчиларга 3 ва 10 километрга тенг бўлган икки хил масофа, бошқа шаҳарларда эса 3 километрлик битта масофа тақдим этилади.
“Янги Нафас” югуриш мусобақасининг расмий шиори – “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” мамлакатимизнинг 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ҳар бир фуқаросини бирлаштирган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини нишонлаш жараёнидаги кайфият ва умумий муҳитни янада аниқроқ акс эттиради.
“Янги Нафас”, шунингдек, югуриш ихлосмандлари учун халқаро майдончага айланиб бормоқда. Тадбир Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ва мусобақаларда фаол иштирок этиб келаётган хорижлик фуқаролардан ташқари, Марказий Осиё мамлакатларидан келадиган мусобақа қатнашчиларини ҳам бирлаштиради. Сентябр ойида Тошкентга Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон спорт клублари вакиллари ушбу байрамда иштирок этиш учун ташриф буюрадилар.
Аҳолининг барча қатламлари спорт мусобақаларида иштирок этишлари учун кенг имконият яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятларда мусобақа учун рўйхатдан ўтиш ва қатнашиш бепул! Енгил атлетика федерацияси ташаббуси билан ҳар бир ҳудудда “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри”, “темир” дафтар, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарларига киритилган фуқароларнинг иштирок этиши учун квоталар ажратилган. Югуриш мусобақалари ва марафонларнинг доимий иштирокчилари орасида ногиронлиги бор фуқаролар ҳам мавжуд.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилар ва ходимлари ҳам “Янги нафас” марафонида фаол иштирок этмоқда. Навбатдаги, тўртинчи оммавий марафон ҳам бундан мустасно эмас, посбонлар югуриш марафонида муваффаққиятли иштирок этиш ва ғалаба қозониш учун тайёргарликни бошлаб юборганлар.

Text to speech