Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЯШАШ ХОНАДОНИДА ГИЁХВАНД МОДДАСИ САҚЛАБ КЕЛАЁТГАН ШАХСЛАР АНИҚЛАНДИ

Жиззах вилояти ҳудудида Миллий гвардия, ИИБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида “Зарбдор ойлиги” тезкор-профилактик тадблари ўтказиб келинмоқда.

Мазкур тадбир Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов, Зарбдор, Зафаробод, Дўстлик ва Мирзачўл туманлари ҳудудида ноқонуний гиёҳванд моддаларини сақлаш ва ўтказиш билан шунингдек, совуқ қурол ва ўткир тиғли жисмларни ноқонуний олиб юрувчи ва сақловчи шахсларни аниқлашга қаратилган.   

Тадбир давомида олинган хабарга кўра Мирзачўл тумани “Дўстлик” МФЙ да яшовчи 1960 й.т. фуқаро М.Ж. нинг яшаш хонадонидан қоғоз қутига солинган 2 дона полиэтилен пакетда бўлган яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли, майдаланган ўсимлик аралашмаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида, таркибида гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган ушбу модда “марихуана” эканлиги ва соф оғирлиги 50,8 граммга тенг эканлиги маълум бўлган.

Шунингдек, Бахмал туманида давом эттирилган тадбир давомида “Новқа” МФЙ да яшовчи 1977 й.т. фуқаро К.О. яшаш хонадонида 23 дона елим идишларда “каннабис” ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу ўсимликлар холислар иштирокида, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Дўстлик туманида эса “Қахрамон” МФЙ да яшовчи 1973 й.т. фуқаро Ш.И.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, молхонасининг том қисми деворининг орасида ўзидан ўткир ҳид чиқарувчи, қўнғир рангли, қора полиэтилен пакетга солинган, гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимлик майдасини қуритилган ҳолда сақлаб келаётганлиги, шунингдек хонанинг том ва девор қисмларининг орасига дафтар парчасига қадоқланган, қора рангли пакетга ўралган, ўткир ҳидли, қўнғир рангли, гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимлик майдаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида электрон тарозида назорат тартибида тортиб кўрилганда 466 грамм эканлиги маълум бўлган.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар бўйича тегишли туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.    

Text to speech