«ЯШИЛ МАКОН» УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА НИҲОЛ ҚАДАШ АКЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Айни кунларда Фарғона вилоятида “Долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси, Алоҳида батальон ва шаҳар-туман қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркиби томонидан Фарғона вилоятининг барча туманларида ҳафта давомида жами 3000 мингдан зиёд манзарали кўчатлар ўтқазилган бўлиб, ушбу тадбирларга 1000 дан зиёд ҳарбий хизматчи ва ходимлар жалб этилди.