Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

“Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақаси ғолиблари аниқланди

Ўқувчи ёшларни ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, миллий гвардия тизимида хизмат қилишга қизиқтириш ва босқичма-босқич тайёрлаб бориш мақсадида Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Халқ таълими вазирлиги ва Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳамкорлигида “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичи ўтказилди.

Мусобақада Миллий гвардияга бириктирилган 56 та умумтаълим мактабларининг ҳарбий ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари ўртасида мусобақанинг республика босқичига йўлланма олган ўкувчи-ёшлардан ташкил топган яъни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳамда илк маротаба истисно тариқасида Бахт шаҳрида жойлашган республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасидан жами 15 та жамоалар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Уч кун давомида ўтказилган мусобақанинг очилиш маросимида барча жамоалар очиқ осмон остида саф тортишди. Ўқувчилар беллашув шартлари бўйича баҳсларга киришиб жисмоний, жанговор ва билим жиҳатдан қанчалик тайёгарликка эга эканликларини намойиш этдилар.

Улар жамоани таништириш, билимдонлар беллашуви, заҳарланган ҳудуддан ўтиш, ўқ-дориларни белгиланган жойга етказиш ва ўкдонга жойлаш, калашников автоматини нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, 400 метрга эстафета, сувли тўсиқ устидан ўтиш, турникда тортилиш, саф тайёргарлиги каби шартларни бажаришди.

Ўқувчиларнинг кўрсаткичлари ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳолис баҳолаб борилиб, мусобақа ғолиблари аниқланди. Унга кўра 3-ўринга Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси сазовор бўлган бўлса, 2 ўринни Наманган вилояти жамоаси эгаллади ва 1-биринчи ўринга Навоий вилояти жамоаси муносиб деб топилди.

 Тантанали тақдирлаш маросимида ғолиб жамоаларга мусобақа медали, кубок, фахрий ёрлиқ ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг совғалари, копьютер жамланмаси ва биринчи ўрин эгаларига велосипедлар топширилди.

Тадбир сўнгида ҳарбий оркестор, фахрий қоровул бўлинмаси чиқишлари ҳамда куй-қўшиқлар ёшлар учун ҳавола этилди.

Сўзимиз якунида бу ёшларнинг ақл заковатини, шижоати, мардлик ва жасурлигини кўриб ҳақиқий гвардиячилар издошлари етишиб келаётганлигини ишонч билан айтаоламиз.

Text to speech