Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги ва Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари негизида “Ёш гвардиячилар” спорт мактаблари ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 2 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси “ “Ёш гвардиячилар” болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 50-сон қарорни қабул қилди.

Мазкур ҳужжат Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинди.

“Ёш гвардиячилар” болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари иккита спорт мактаблари негизида: Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманидаги 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби филиалида ташкил этилмоқда. Мактаблар Миллий гвардия тизимига киради ва юқоридаги иккита мактаб учун белгиланган тартибда молиялаштирилади.

Спорт мактабларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
• ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни соғлом турмуш тарзига тарғиб этиш ва спорт билан мунтазам равишда шуғулланишларини ташкил этиш;
• нотиқлик ва етакчилик хислатларига эга, жисмонан ривожланган, чидамли, мард ва жасур Ватан ҳимоячиларини, шунингдек, Миллий гвардия учун кадрлар резервини шакллантириш мақсадида республиканинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун муносиб номзодларни тайёрлашда кўмаклашиш;
• ўқувчи-спортчилар ва тренерлар таркибининг профессионал маҳоратини ошириш учун хорижий спорт мактаблари ва клублари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш.

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:
• спорт мактаблари фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги  211-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;
• спорт мактаби директорини лавозимга тайинлаш Туризм ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда Миллий гвардия томонидан амалга оширилади;
• спорт мактаблари ўқувчиларининг машғулот даврига халақит бермаган ҳолда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларига спорт мактабларининг спорт иншоотларидан фойдаланиши учун рухсат берилади.

Text to speech