“Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичига старт берилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳамкорлигида ташкиллаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларининг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичига старт берилган эди.
Мазкур мусобақаларнинг навбатдагиси Хоразм вилоятида ўтказилди. Мусобақа кўтаринки руҳда ўтказилиб, ўқувчилар жисмоний тайёргарлик, мардлик, матонат, ақлу-идрок ва тафаккур бобида ўзаро беллашдилар. Фаол иштирок этган ва ғолиб бўлган жамоалар ташкилотчилар томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Шунингдек, тадбир сўнгида Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиларидан тузилган жамоалар томонидан, кўргазмали чиқишлар намойиш этилиб, иштирокчилар қалбида ўчмас из қолдирди.
Албатта бу каби ўтказилаётган мусобақалар келгусида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбияланишига ва келажакда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар сафларида хизмат қилишлари учун муҳим пойдевор вазифасини ўтайди.