Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ёшларнинг бўш вақтини унумли ўтказиши, уларнинг маънавий камолотини юксалишига хизмат қилади

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами арафасида Сирдарё вилояти Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчилари учун ташкил этилган саёҳат жуда мазмунли ўтди десак муболаға бўлмайди. Ўқувчилар даставвал Тошкент шаҳрида бунёд этилган Янги Ўзбекистон боғида бўлишди ва у ерда Миллий гвардия қўмондонлиги мутасадди раҳбарлари ёшлар билан самимий мулоқот қилиб, совғалар тақдим этишди.
Шундан сўнг, тарбияланувчилар ҳиёбонда яратилган замонавий шароитлар билан танишиб, боғдаги сунъий кўл, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, амфитеатр, фавворалар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, ҳунармандчилик дўконларини томоша қилишди.
Шунингдек, «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳамда унинг ҳудудидаги «Шон-шараф» давлат музейига бўлган ташриф бўлса, тарбияланувчиларни мозий билан юзлашишига сабаб бўлди. Ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги шонли тарихини, она халқимизнинг қаҳрамонлигини яхлит акс эттирган мазкур мажмуа ўқувчиларда ёрқин таассуротлар қолдирди.
Тадбир сўнгида, ҳарбий қисмда намойиш этилган концерт дастури ҳамда кўргазмали чиқишлар тарбияланувчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, уларнинг она юртга меҳри ва садоқатини янада ортишига туртки бўлади деб ишонамиз

Text to speech