Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Жорий йилнинг 14 февраль куни Навоий вилоятида Миллий гвардия, Ҳарбий прокуратура, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳамкорлигида эҳтиёжманд оилаларни ва уюшмаган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳарбий қисм ва муассасалардаги бўш иш ўринларига жойлаштириш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбирда 50 нафар ишсиз ва уюшмаган ёшларга вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, унинг туман ва шаҳар бўлимларида ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасида мавжуд бўш иш ўринларига жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Шу жойнинг ўзида уларнинг 44 нафари билан меҳнат шартномаси имзоланишига эришилди.
Шунингдек, Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси таркибидаги ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматига 90 дан ортиқ уюшмаган ёшларга касбий танловда иштирок этиш учун йўлланмалар берилиб, тадбирга танлов ҳайъати таркиби ҳам таклиф этилди ва хизматга кириш истагидаги ҳар бир номзод билан ўтказилган танловнинг суҳбат босқичида 40 нафар ёшлар муваффақиятли ўтишди. Яқин кунларда уларнинг жисмоний тайёргарлик синовини яхши баҳоларга топширганлари хизматга қабул қилинади.

Text to speech