Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ёшлар билан “Давлатимиз рамзлари эзгу қадриятлар тимсоли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Давлат рамзлари бизни юртимиз тинчлиги, ватанимиз равнақи йўлида бирлаштириб, мамлакатимиз мустақиллигини ҳамиша кўз қорачиғидай асрашга, буюк аждодларга муносиб ворис бўлишга, юксак ишонч ва қатъият билан келажакка қадам ташлашга даъват этиб турибди. Давлат рамзлари – байроқ, герб, мадҳиямизда буюк ўтмиш ва юксак маданиятга эга бўлган халқимизнинг шон-шарафи, ғурури, ор-номуси, тарихий хотираси ва келажак сари интилишлари мужассамдир. Мана шу рамзларни эъзозлаш орқали биз ўз қадр-қимматини, ўз мамлакатимиз истиқболи, демакки, ўзимизга бўлган ишончимизни мустаҳкамлаймиз.  

  Бу янги Ўзбекистонни бунёд этишга сидқдилдан интилаётган мардона халқимиз байрами, бу-ўз илми, касб кори, фидойилиги билан буюк аждодларга мос равишда қадам ташлашга интилаётган Ватаннинг ўктам ёшлари байрами. Бу - бир бутун Ватанга айланган Ўзбекистонликлар байрами!

Бу йил Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигига 32 йил тўлди. Шу боисдан республикамиз бўйлаб мазкур санага бағишлаб турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Бугун 2-июл куни Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши биносида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирга Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Сенати вакили ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими дўстлик меҳнати шухрати орденлари соҳибаси - шоира Зулфия Мўминовалар ташриф буюришди.

Сўзга чиққан устоз ижодкорлар ёшларга улуғ аждодларимизга муносиб бўлиши, ватанпарвар инсонлар бўлиб камол топиши, мамлакатимизда гербимизга ҳар бир юртдошимиз алоҳида эҳтиром билан муносабатда бўлиши эзгу қадриятга айланганлигини, Ўзбекистон халқларининг шон-шарафи, ғурури, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассамлаштирган гербимиз она Ватанимизнинг бетакрор тимсоли ва уни эъзозлаш кераклигини, ўз мамлакатининг қадр-қимматини билган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи эканлигини, давлатимиз гербининг аҳамияти ва ундаги тимсоллар тўғрисидаги тушунчаларни чуқур сингдиришди. Қолаверса, ёшларга мен жаннатмакон юрт фуқаросиман, бағрикенг халқнинг муносиб фарзандиман деб билган ҳар бир инсон гербимизни, она-ватанимиз каби азиз ва муқаддас деб эъзозлашлари ҳақида таъкидлаб ўтишди.

Text to speech