Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди
Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 августдаги 5215-сонли «Eтим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мамлакатимизда ёшларга оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб, томонлар ўз Низомларида белгиланган мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширилишини таъминлашдан иборатдир.
Мазкур келишувга асосан томонлар болаларни тарбиялашни амалга оширилиши юзасидан белгиланган вазифаларни таъминлаш, уларга сифатли таълим-тарбия бериш жараёнини такомиллаштириш, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш, баркамол авлод бўлиб шаклланишига кўмаклашишда ўзаро ҳамкорлик қилади.
Шу билан бир қаторда, Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари ўртасида “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасини ҳудудий ва республика босқичини мунтазам ташкил этилишини йўлга қўйиш борасида ҳам келишиб олинди.