ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Маърифат – қалб қуёши. Инсон ер юзида пайдо бўлгандан то ҳозирги кунгача ўз умри мобайнида эзгулик ва жаҳолат ўртасида кўринмас арқон тўқийди. Бу умрбоқий ҳаёт қонуни, ўз ўрнида ҳаёт тарозисининг икки палласидир. Айнан шу каби тадбир Навоий шаҳридаги 17 сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши, вилоят Ҳарбий прокуратураси, Миллий гвардия ва бошқа ҳамкор вазирликлар вакиллари ҳамда фахрийлар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат билан” шиори остида бўлиб ўтди. Тадбир давомида соҳа вакиллари ва фахрийлар, ўқувчи ёшлар билан мавзу юзасидан очиқ мулоқот тарзида суҳбат олиб боришди. Шундан сўнг уларнинг ижодий ишларини томоша қилиш билан бир қаторда ҳар бир ўқувчи билан яқиндан суҳбатлашиб, иқтидорли ёшлар ишлари юқори баҳоланди. Ҳатто шахмат-шашка ўйинида ўқувчилар ўз заковатларини намоён этишди. Меҳмонлар тадбир сўнгида ўқувчи ёшлар билан биргаликда "Яшил макон" шиори доирасида мактаб ҳудудига манзарали дарахт кўчатлари экишди.