ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ ЙИҒИНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Миллий гвардия ҳудудий ва қўриқлаш бошқармалари бошлиқларининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосарлари таркиби билан ўқув йиғини ташкил этилди. Ўқув йиғини давомида ушбу йўналишга масъул бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ёшлар билан ишларни тизимли йўлга қўйишдаги услублар билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент шаҳрида жойлашган меҳрибонлик уйларида ва “SOS” Ўзбекистон болалар маҳаллалари масканларида бўлишди. Учрашувлар жараёнида мутахассислардан ёшлар билан ишлашнинг замонавий услублари, болалар психологияси ҳамда уларни қизиқарли машғулотларга жалб этиш борасидаги зарурий тавсияларни олишди. Шунингдек, ўтказилган семинар машғулотларида Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг истиқболлари, Ёшлар ишлари агентлиги билан амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокама марказида бўлди. “Меҳрибонлик” болалар муассасалари билан ишлаш, болалар орасида тарбиявий мафкуравий ишларни амалга ошириш механизмлари ҳақида сўз борди. Бўлиб ўтган 3 кунлик ўқув йиғини мобайнида иштирокчилар, таълим муассасалари ва от спорти мактабларида ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишиш ва маданий хордиқ чиқариш имкониятига эга бўлдилар