ЁШЛАР ВА ГЛОБАЛЛАШУВ ДАВРИДА МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАР МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Мафкуравий таҳдид ўз моҳиятидан келиб чиқиб, энг аввало, инсон онгига, тафаккури ва хулқ-атворига хавф-хатар солмоқда. Инсон онги ва қалбини вайронкор ҳамда бузғунчи ғоялар билан издан чиқаришга ҳаракат қилиш мафкуравий таҳдиднинг энг асосий мазмун-моҳиятини белгилайди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши томонидан Мудофаа вазирлиги сафарбарлик чақирув резерви батальони, вилоят Миллий гвардия бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Мудофаа вазирлиги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказ билан ҳамкорликда "Ёшлар ва бугунги кунда глобаллашув даврида мафкуравий таҳдидлилар" мавзусида ҳарбий хизматчилар, чақирилувчилар тайёрлаш маркази курсантлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Маънавий-маърифий тадбир сўнгида саволларга жавоб берилди. Мазкур тадбир юқори савияда ва кўтаринки руҳда ўтказилди.