“ЁШЛАР БОҒИ”ДА ЮЗЛАБ ЁШЛАР БИРЛАШДИ
Мамлакатимизда таътил кунлари ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда уларни спорт тўгаракларига жалб қилиш борасида тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Жумладан, куни кеча Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан уюшмаган ва ҳарбий ёшлар учун тарбиявий аҳамиятга бой бўлган спорт тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг қурол-аслаҳалар намойиши, от спорти ҳамда отлар иштирокидаги кўргазмали чиқишлари ёшлар хотирасида илиқ таассурот қолдириб, отлар билан бўлган сайр эса болажонларга бир олам завқ бахш этди.
Шу билан бирга, тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан от спортини ривожлантириш, ёшларга ушбу йўналиш бўйича тўгараклар ташкил этиш масаласида тегишли чоралар кўрилди.