ЁШЛАРНИ СПОРТГА ЖАЛБ ҚИЛИШ ЙЎЛИДАГИ ҲАМКОРЛИК
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифаларни амалга ошириш ҳамда ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини мунтазам ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ва Ўзбекистон Таэквон-До ITF Миллий Ассоциацияси Тошкент вилояти мутасадди раҳбарлари учрашиб, келажакдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, учрашувда ўзаро фаолиятларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш тўғрисидаги фикрлар алмашилди. Хусусан, келгусида вилоят миқёсида спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш, ташкил этиладиган спорт мусобақа ва маънавий-маърифий тадбирларни ҳамкорликда ўтказиш ҳамда Миллий гвардия тизимида хизмат қилиш истагида бўлган ёш спортчилар захирасини яратиш масалалари юзасидан келишиб олинди.