ЁШЛАРНИ БЎШ ВАҚТЛАРИНИ МАЗМУНЛИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА.
Миллий Гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Мудофаа вазирлиги ҳамда ИИВ билан ҳамкорликда маҳалла ёшлари учун замонавий ҳарбий техника, қурол-аслаҳа ва анжомлар кўргазмаси ташкил этилди.
Мазкур тадбир Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, Тошкент ҳарбий округи МОҚБ, Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари, Мудофаа вазирлиги марказий ҳарбий оркестрининг маҳалла кўчалари бўйлаб тантанали юриши билан бошланди.
Шунингдек, тадбир доирасида ташкил этилган аёл ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича саҳналаштирилган чиқишлари йиғилганларга ўзгача руҳ бағишлади.
Шу билан бир қаторда, тадбирнинг бадиий қисмида хушовоз хонандалар, бахши ва фольклор жамоаларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.