ЁШЛАРНИНГ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲУЗУРИДАГИ ОТ СПОРТИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ СПОРТ МАҲОРАТИ МАКТАБИГА ҚИЗИҚАРЛИ САЁҲАТИ
Республикамизда йилқичилик ва от спортини ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги авлод чавандозларини тайёрлаш ва тарбиялаш, миллий от спортининг халқаро довруғини ошириш мақсадида кенг кўламли чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Миллий гвардия томонидан аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида от спортини фаол тарғибот қилиш ва оммалаштиришда ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳузуридаги от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига Ал-Беруний номли халқаро мактабининг 15 нафар ўқувчилари ташриф буюриб, ўзларини қизиқтирган маълумотларга эга бўлдилар.
Ёшларда катта таассурот қолдирган саёҳатдан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, маънавий-ахлоқий, ватанпарвар, миллий анъана ва қадриятларимизга садоқатли ёшларни вояга етказиш, уларни амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг фаол ва жонкуяр иштирокчисига айлантиришга қаратилган.