ЁШЛАРНИНГ КАМОНДАН ОТИШ СПОРТ ТУРИГА ҚИЗИҚИШИ ОРТИБ БОРМОҚДА
Бугунги кунда Юртимиз бўйлаб спортнинг “Камондан отиш” турини ривожлантириш борасида самарали тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ва Камондан отиш федерацияси билан ҳамкорликда, Марғилон шаҳридаги 1-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун спортнинг камондан отиш тури бўйича ташкил этилган янги секция очилиши маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, малакали мутахассислар томонидан ёшларни ушбу спорт тури бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида, маҳорат дарслари ҳам ўтказилди. Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олдилар.
Ўтказилаётган бу каби тадбирлар жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, буюк аждодларимиз Амир Темур, Бобур Мирзо, Жалолиддин Мангубердилардан мерос бўлиб қолган камондан отиш анъаналари ва қадриятларини келажак авлодларга етказиш, миллий спорт турларини кўпайтириш, камондан отиш спорт тури бўйича миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатларида ва бошқа йирик мусобақаларда муносиб иштирок этишини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.