ЁЗГИ ТАЪТИЛ СПОРТ БИЛАН ЯНАДА МАРОҚЛИ
Бугунги кунда мактаб ўқувчилари ва ёш авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама етук, баркамол қилиб тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ютимизда тизимли ҳамда самарали чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, ташкил этилаётган спорт тўгаракларида уюшмаган ёшлар ва мактаб ўқувчиларининг мунтазам шуғулланишлари учун яратилаётган зарур шарт-шароитлар ҳам эътиборли жиҳатлардан саналади. Айни шу мақсадда, бугун Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳарбийлари ва Қўриқлаш бошқармаси ходимлари Пастдарғом туман ҳокимлигига қарашли "Янги Ўзбекистон" болалар дам олиш масканига ташриф буюришди.
Бу ерда тарбияланувчи ёшлар учун қизиқарли спорт беллашувлари ҳамда ҳарбийлар билан қизиқарли суҳбатлар ташкил этилди. Шунингдек, ҳарбий қурол аслаҳалар кўргазмаси ва от спортининг ўзига хос жиҳатлари тушунтирилиб, ёшлар билан биргаликда амалий машғулотлар ўтказилди. Ҳарбий хизматчиларнинг жаговар кўргазмали чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.