ЁЗГИ ТАЪТИЛ САЁҲАТЛАРГА БОЙ БЎЛМОҚДА
Айни кунларда Термиз шаҳрида жойлашган 12-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ёзги дам олиш кунларини мароқли ўтказишларини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан маъданий-маърифий давра суҳбатлари, учрашувлар, саёҳатлар ва спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, куни кеча ҳарбийлар ҳамроҳлигида болажонлар Термиз туманида жойлашган Ал-Хаким Ат-Термизий ҳамда Шеробод туманидаги Абу Исо Мухаммад Ат-Термизий зиёратгоҳларига ташриф буюриб, тарихий обидалар ва маъданий меросимиз ҳақида чуқур билимга эга бўлдилар.
Шунингдек, болаларни от спортига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида от чопар мажмуасига саёҳат ташкил этилди. Унда ёшларга отга миниш ва ҳаракатланиш ҳамда мазкур спортнинг турлари тўғрисида тушунчалар берилди.
Бу каби тадбирларни ўтказилиши ёшлар маънавияти ва салоҳиятини ривожлантириш ҳамда ёзги таътил вақтларини мароқли ўтказишларида муҳим аҳамият касб этади.