ЁЗГИ ТАЪТИЛ СПОРТ БИЛАН
Юртимизда ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш, уларни истиқлол ғоялари ҳамда она Ватанга садоқат, миллий ҳамда умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида кенг кўламли ишлар рўёбга чиқарилмоқда.
Хусусан, болаларни ёзги дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш ва соғломлаштириш йўналишида Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинмалари томонидан янгича ёндашув жорий этилган бўлиб, айни чоғда ходимлар томонидан ёзги оромгоҳларда, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган "5 муҳим ташаббус" доирасида маънавий-маърифий кечалар ва спорт тадбирлари ташкил этиб келинмоқда.
Жумладан, куни кеча Миллий гвардия Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси Бухоро тумани ҳамда Пешкў тумани бўлими ходимлари томонидан "Талигандум" ва "Ёшлар" оромгоҳларида ташкил этилган ана шундай спорт тадбирлар фикримиз далилидир.