ЮКСАК МАРРАЛАРНИ КЎЗЛАГАН ЁШЛАР
Мамлакатимиз аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, ёшларни оммавий спортга жалб қилиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, Қашқадарё вилоятида Миллий гвардия ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси масъул ходимлари ҳамкорлигида, Қарши шаҳридаги “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” биносида спортнинг эркин ва юнон рум кураши тури бўйича ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Мазкур тадбирга малакали мутахассис ва мураббийлар жалб этилган ҳолда ёш спортчиларга ушбу йўналишнинг сир-асрор ва усуллари ўргатилиб, зарурий кўникмалар шакллантирилди.
Бу каби машғулотларнинг ўтказилиши ёшларимизнинг спорт турларини мукаммал ўзлаштириш орқали ўзларига бўлган ишончни ортишига ва юксак марралар сари интилишларига хизмат қилади.