ЮКСАК ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ — ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ!
Шиддатли давр ислоҳотлари талаблари асосида янги қабул қилинаётган қонунлар, фармон, қарорлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва улардаги ўзгаришлар билан ҳарбий хизматчиларни мунтазам хабардор этиб бориш мақсадида Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳамда вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда муддатли ҳарбий хизматчилар учун ҳуқуқий адабиётлар кўргазмаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси кодекслари, “Амир Темур ва Франция”, “Болалар учун юридик энциклопедия”, “Ёшлар учун юридик энциклопедия” каби қўлланма ва бир қатор ҳуқуқий адабиётлардан ўрин эгаллаган мазкур кўргазма муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалишига хизмат қилди.