ЮРТИМИЗ КЕЛАЖАГИ СОҒЛОМ ВА БАРКАМОЛ ЁШЛАР ҚЎЛИДА
Бугунги кунда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб, ўз иқтидор ва маҳоратларини тинмай ошириб бораётган ёшларимиз спорт соҳасида ватанимиз терма жамоалари таркибининг асосини ташкил этиб, халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эриша бошлади.
Албатта, мамлакатимизда болалар спортини янада ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида оммавий спортни кучайтиришда қатор масъулларнинг иштироки жуда муҳим.
Хусусан, шаҳар хокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Миллий гвардия томонидан ана шундай қатор самарали ишлар шаҳримиз маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшлар билан олиб борилмоқда.
Жумладан, куни кеча Шайхонтоҳур тумани Гулбозор маҳалласида навбатдаги спорт тадбири ташкил этилиб, унда маҳаллада истиқомат қилувчи ўқувчи ёшлар фаоллик билан иштирок этди.
Бу каби тадбирлар давомийлиги ёшларимиз учун яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишига хизмат қилади.