Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлида Миллий гвардия бўлинмаларининг юқори жанговар шайлиги таъминланмоқда

Миллий гвардия шахсий таркибининг жанговар салоҳияти, гвардиячиларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлигини мустаҳкамлаш ҳамда замон талабларига мос такомиллаштиришга қаратилган   ишлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, Тошкент гарнизонида жойлашган батальонларнинг бирида  Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев раҳбарлигида ўқув-тактик машғулоти ўтказилди. Унда гвардиячиларнинг назарий ва амалий билимлар уйғунлигини таъминлаш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилиб, Жамоат хавфсизлиги университети  раҳбарияти ҳам иштирок этишди.  Машғулот мобайнида, махсус бўлинмаларнинг ўзига хос вазифаларидан келиб чиққан ҳолда гвардиячиларнинг   шаҳар шароитидаги ностандарт вазиятларда ишончли ҳаракатлари ҳамда командирларнинг аниқ ва тўғри қарор қабул қилишлари, шунингдек бошқарув тизимининг замонавий усуллари кўздан кечирилди.
Амалий машғулотлар ҳақиқий ҳолатга яқинлаштирилган тарзда олиб борилиб, гвардиячилар ўзига бириктирилган жанговар қуроллар ва махсус воситалари, шунингдек хизмат итларидан тўғри фойдаланган ҳолда шаҳар шароитида антитеррор ҳаракатлари ва гаровга олинганларни озод қилишда юқори даражадаги тайёргарликларини намоён қилишди. Машғулот мобайнида жароҳат олиш ҳолатлари ҳам кўзда тутилиб, унда ҳар бир гвардиячи ўзига ва сафдошига биринчи тиббий ёрдам кўрсата олиши каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир сўнгида Қўмондон томонидан ҳар қандай хавф-хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш борасида шахсий таркибнинг юқори жанговар ва жисмоний тайёргарлигини таъминлаш, хусусан гвардиячиларнинг "Pekiti Tirsia Kali" жанг санъатини пухта ўзлаштиришлари, дрон ва уларга қарши воситаларни қўллаш усуллари ҳамда мазкур йўналишдаги амалга оширилаётган ишларни жаҳон тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда доимий равишда такомиллаштириб борилишига оид вазифалар белгиланиб, тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди ва  ўз ўрнида батальон шахсий таркибининг тайёргарлиги юқори баҳоланди.
Шунингдек, шахсий таркибга миннатдорчилик эълон қилиниб, бир гуруҳ гвардиячилар мукофотланди.

 

 

 

 

 

 

Text to speech