Алимент тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган шахс ушланди
Жорий йилнинг 2 июнь куни Жиззах вилояти Мирзачўл туманида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан алимент тўламаганлиги учун қидирувга берилган 44 ёшли фуқаро И.А қўлга олишди.
Шундан сўнг, фуқаро ҳудудий ички ишлар бошқармасига ўрнатилган тартибда топширилди.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари МИБ ходимлари томонидан олиб борилмоқда