Замонавий формат — мурожаатларга тезкор ечим сари муҳим қадам.
Бугун Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник Б. Ташматовнинг сайёр қабули замонавий форматда бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан онлайн иштирок этган фуқаролар ҳамда ҳарбий хизматчилар ўзларини қийнаб келаётган масалаларга ечим топишди.
Энг муҳими, мурожаатчилар қабулда иштирок этиш учун узоқ масофани босиб ўтишига ҳожат қолмади. Бу эса вақтни тежаш, ортиқча оворагарчиликнинг олдини олиш ва аҳоли билан мулоқотни янада самарали ташкил этиш имконини берди.
Ҳар бир мурожаат эътибор билан тингланиб, масъулларга аниқ топшириқлар берилди.