Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Замонавий таҳдидлар ва қонун устуворлиги: Академияда глобал экспертлар мулоқоти

2025 йил 27–28 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Замонавий чақириқлар шароитида қонун устуворлигини таъминлаш: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди. Тадбир Академия ташкил этилганининг 3 йиллигига бағишланади.

Конференция қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш, замонавий чақириқларга қарши курашиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган тўққизта йирик халқаро ўқув ва илмий-амалий тадбирдан иборат академик декаданинг якуний ва асосий тадбири бўлди.

Конференция Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан GIZ, ЕХҲТ, БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC), ICITAP, МОМ ҳамда бошқа халқаро ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда гибрид форматда ташкил этилди.

Конференцияда иштирок этиш учун 34 давлатдан 49 нафар эксперт Тошкентга ташриф буюрди, умумий ҳисобда эса 120 дан ортиқ хорижий ва халқаро мутахассислар қатнашдилар, бу эса халқаро ташкилотлар ва экспертлар ҳамжамиятининг кенг иштирокини таъминлади.

Конференция ишида АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Испания, Нидерландия, Туркия, Канада, Корея Республикаси, Малайзия, Марокаш, Латвия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон ва бошқа қатор давлатлар вакиллари, шунингдек БМТ, ЕХҲТ, Европа Иттифоқи, Халқаро прокурорлар ассоциацияси, ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ, МАСА, IACA ва Халқаро миграция ташкилоти каби нуфузли халқаро тузилмалар делегациялари иштирок этдилар.

Конференция дастури ялпи мажлис ва олтита параллел сессиядан иборат бўлиб, улар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида таълим ва фанни ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш, сунъий интеллектни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда глобал миграция шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги раҳбарияти, шунингдек Олий Мажлис Сенати вакиллари сўзга чиқдилар.

Ўз маърузаларида улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини модернизация қилиш жараёнида фан ва таълим салоҳиятининг ўрни, замонавий технологияларни, жумладан сунъий интеллектни жорий этиш зарурати, шунингдек трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш учун юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг аҳамиятини алоҳида таъкидладилар.

Чет эллик экспертлар муҳокамаларга сезиларли ҳисса қўшдилар. Қозоғистон ва Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиялари раҳбарлари кадрлар тайёрлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва тажриба алмашишнинг долзарб аҳамиятини қайд этдилар. Европа Иттифоқи, БМТ, ЕХҲТ ва Халқаро прокурорлар ассоциацияси вакиллари трансмиллий жиноятчилик, коррупция ва терроризмга қарши курашиш, шунингдек инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида глобал ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.

Спикерлар Академиянинг нисбатан қисқа муддатда эришган ютуқларини алоҳида таъкидлаб, кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ишларини фаоллаштириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги натижаларни қайд этдилар. Академиянинг жадал ривожланиши қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган стратегик вазифаларга тўла мос келиши таъкидланди.

Параллел сессиялар доирасида жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашишда сунъий интеллект ва рақамли технологиялардан фойдаланиш, халқаро ахборот алмашуви механизмларини ривожлантириш, барқарор киберхавфсизликни таъминлаш, электрон далиллар билан ишлаш амалиётини такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди. Шунингдек, халқаро антикоррупция стандартларини жорий этиш ва суд-ҳуқуқ фаолиятида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ахлоқий-ҳуқуқий жиҳатларига оид масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Алоҳида сессия мигрантлар ва одам савдоси жабрдийдалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек уларни реабилитация ва реинтеграция қилиш борасидаги минтақавий ва халқаро саъй-ҳаракатларга бағишланди.

Конференция доирасида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан Ички ишлар вазирлигининг Асосий эксперт-криминалистика маркази, киберхавфсизлик соҳасида етакчи халқаро компания Group-IB, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар Парламенти билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди. Шунингдек, хорижий делегациялар билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиб, келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Конференция ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида илмий ва амалий мулоқотни ривожлантириш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва инновацион ечимларни излаш учун муҳим халқаро платформа бўлиб хизмат қилди.

Тадбир материаллари ва якунлари махсус тўплам шаклида чоп этилиши режалаштирилган.

Text to speech