Заргарлик буюмларини ўғирлаганликда гумон қилинган шахс ушланди.
Жорий йилнинг 23 май куни эрталаб соат тахминан 6.10 ларда Хива шаҳар “Қўриқлаш” бўлими ходимлари бириктирилган “Ичан-Қалъа” давлат тарихий-меъморчилик музейи ҳудудини айланиб ўтаётганда, сумка кўтарган йигитга эътибор беришди. Ходимларни кўрган фуқаро саросимага тушиб, яширинишга уринган,бироқ тезкор ҳаракатлар туфайли қўлга олинган.
Шубҳали шахснинг сумкаси кўздан кечирилганда,унинг ичидан бир нечта қўлда ясалган заргарлик буюмлари топилган. Кейинчалик буюмлар мажмуадаги дўконлардан бирининг эгасига тегишли эканлиги маълум бўлган.
Дастлабки суриштирув ишлари натижасида ҳуқуқбузар Хива шаҳрида яшовчи, 29 ёшли Ж.Б. эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича тергов ишлари Ички ишлар органлари томонидан олиб борилмоқда.