“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ КУБОГИ” ХАЛҚАРО ТУРНИРИ ЯКУНЛАНДИ
Наманган шаҳрининг Афсоналар водийсида ҳар йил 24 июль куни ўтказилиши анъанага айланган спортнинг қўл жанги тури бўйича "Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги" халқаро турнири бу йил ҳам байрамона рухда бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Германия, Россия,Беларусь, Қозоғистон ҳамда Озарбайжон каби давлатлардан ташриф буюрган энг кучли спорт усталари 6 та вазн бўйича ўзаро беллашдилар ва уларнинг барчасида мамлакатимиз қўл жанги усталари ( 2 нафари Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари)нинг қўли баланд келди.
Мусобақа ғолиблари ва иштирокчилари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Ушбу нуфузли халқаро турнир ғолиби бўлган спортчиларимизни ва уларнинг мураббийларини Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси раиси-Миллий гвардия қўмондони ва барча шахсий таркиб номидан самимий муборакбод этамиз.Келгуси фаолиятлари давомида мамлакатимиз байроғини халқаро ареналарда юқори кўтаришларида улкан зафарлар тилаймиз.