Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Давлатимиз Раҳбарининг 2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифаларнинг амалий ижроси юзасидан бугунги кунда Миллий гвардия тизимида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ёшларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказининг  ташкил этилиши ҳам бу борадаги ишларнинг мантиқий давомидир.

  Ушбу мажмуа қошида фаолият юритиб келаётган Миллий гвардия “Болалар психологияси маркази”нинг  тажрибали психологлари томонидан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, етим ва қаровсиз қолган, имконияти чекланган болалар, Меҳрибонлик уйларининг собиқ ва ҳозирги тарбияланувчилари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги Оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, шунингдек, патронатга олинган болалар ва уларнинг ота-оналарига психологик хизмат кўрсатиб келинаётгани муҳим аҳамият касб  этмоқда.

 Бугунги кунда Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида 470 дан ортиқ маънавий -маърифий ҳамда спорт тадбирлари ўтказилиб уларда 55 000 га яқин ўғил қизлар қамраб олинган. Ҳозирда 1000 дан ортиқ болажонлар ушбу марказдаги 15 га яқин фан ва спорт тўгаракларининг мунтазам аъзосига айланишган. Шу жумладан, республика бўйлаб Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинмаларида  ҳам бу каби ишлар тизимли йўлга қўйилган.

Айни дамда Миллий гвардия ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик меморандумининг имзоланиши ҳам келгусида ушбу йўналишдаги амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни тизимли йўлга қўйиш ва сифат даражасини янги босқичга олиб чиқилиши мақсад  қилиб олинган. 

Шу муносабат билан Миллий гвардия Марказий девони музокаралар ўтказиш залида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари О.Хасанов ҳамда ҳар иккала ташкилот масъул раҳбарлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда дастлаб, қўмондоннинг тизимдаги маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маърузаси тингланди. Унда, мазкур имзоланаётган меморандум бир қатор йўналишларни ўзида мужассам қилиб, томонларнинг ўзаро ҳамкорликда мамлакатимиз ёшлари билан бир қаторда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларининг маънавий-маърифий салоҳиятини доимий равишда юксалтириб бориш орқали ҳар қандай ғоявий таҳдидларга қарши мустаҳкам “мафкуравий иммунитетини” шакллантиришига хизмат қилиши қайд этилди.

Шу билан бирга, қўмондон томонидан ушбу меморандум доирасида Янги Ўзбекистонимиз келажаги бўлган ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг илмий асосланган янгича ёндашувдаги тизимли ишларни йўлга қўйиш ва амалиётга татбиқ этиш ҳамда унинг ижроси қатъий назоратга олиниши зарурлиги таъкидланди. 

Шундан сўнг, сўз олган Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари шу кунга қадар Миллий гвардиянинг марказ билан ҳамкорликдаги  ишлари, ютуқлари, натижаларига алоҳида тўхталиб, хусусан, Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказининг нафақат ҳарбий хизматчи, ходимларга, балки пойтахтимиз аҳолисига эшиклари очиқ эканлигини ва айниқса ёшлар учун кенг имкониятлар яратиб берилганлигини гувохи бўлганлигини, шунингдек  мазкур бинонинг ҳар бир қаватидаги ўзига ҳос ватанпарварлик туйғусини акс эттирувчи ёндашувларга таяниб жиҳозланганлигини намуна сифатида кўрсатиш мумкинлиги фахр билан тилга олди.    

Тадбир давомида мазкур йўналишдаги ечимини кутаётган бир қатор муаммоли масалалар ҳам муҳокама қилиниб, келгусида ҳамкорликдаги истиқболли чора-тадбирлар амалга оширилиши, мактабларда ўқувчи ёшларнинг тарбияси ҳамда ҳозирда фаолият юритаётган инспектор-психологларнинг айни йўналишдаги билимларини ошириш бўйича ҳар иккала томон мутасадди раҳбарларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.  

Ҳақиқатдан ҳам ушбу меморандум жараёни олдинги меморандумлардан тубдан фарқ қилиб, томонлар ўртасида муҳокама қилинган ҳар бир масала ижобий ечимини топиши учун аниқ йўналишларни ўз ичига олган йўл харита ва режа асосида манзилли ишлар амалга оширилиши белгилаб олинди. Ижро муддатига алоҳида эътибор қаратилиб, тегишлилиги бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

  Юқори савияда ташкиллаштирилган тадбир сўнгида раҳбарлар томонидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва эсдалик учун суратга тушишди.

Text to speech